Россияда ўзбекистонлик эркак террористик гуруҳга алоқадорликда айбланиб, қўлга олинди
World
−
29 July 3516 1 minute
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Telegram орқали террористик гуруҳ сафига қўшилишга даъват қилинган, бироқ бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бермаган ўзбекистонликка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълум бўлишича, 1999 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси ўтган кузда Telegram орқали Россияда тақиқланган “Ислом давлати” (ИШИД) террорчилик ташкилотининг халқаро қидирувдаги аъзоси билан алоқа ўрнатган. Улар олти ой давомида мунтазам ёзишмалар олиб борган.
Тергов маълумотларига кўра, суҳбатлар давомида мазкур шахс террористик гуруҳ сафига қўшилиш, жангларда қатнашиш учун Сурияга бориш ҳамда террорчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида пул ўтказишга ундалган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотига кўра, эркак ушбу ҳолат ҳақида тегишли органларга хабар бермаган. Шу сабабли унга Россия Жиноят кодексининг 205.6-моддаси (жиноят ҳақида хабар бермаслик) билан иш очилган. Билдирилишича, ҳозирда тергов давом этмоқда.
Агар унинг террорчилик фаолиятига кўмаклашгани ёки пул ўтказмалари амалга оширгани аниқланса, унга нисбатан қўшимча айбловлар қўйилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Нью-Жерси штатида 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси оилавий зўравонлик ва қурол билан боғлиқ жиноятларда гумонланиб ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August