Россияда ўғирланган автомобиль Тошкентда топилди

Local

image

Россия Федерациясида ўғирланган автомобиль Тошкентдаги Ғишт-Кўприк божхона чегара постида топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ишчи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 
 
Жорий йилнинг 1 март куни Давлат божхона қўмитаси ходимлари  томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Тошкент туманидаги “Ғишт-Кўприк” божхона чегара постида Hyundai Solaris русумли автомашина тўхтатиб текширилган. Ходимлар томонидан ушбу автомашина Россия Федерациясидан ўғирланганлиги аниқланган ва автомашинани бошқариб кетаётган А.Ғ. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигига хабар берилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 


Tags

Rate Count

137

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends