Россияда парвоз учун тақиқланган ҳудудлар сони 2 баравар кўпаяди – ОАВ

World

image

Россия Транспорт вазирлиги парвозлар учун тақиқланган ҳудудлар рўйхатига ёнилғи-энергетика ва ҳарбий-саноат мажмуаси, шунингдек, транспорт инфратузилмаси объектлари устидаги ҳудудларни киритиш орқали уни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақдаги тегишли ҳужжат лойиҳаси билан “Коммерсантъ” нашри танишди.

Газета маълумотларига кўра, “Тақиқланган ҳудудларни белгилаш тўғрисида”ги буйруқнинг янги талқинига мамлакат бўйлаб 818 та ҳудуд, жумладан, Магадан вилояти ва Якутия киритилган. Рўйхат ФХХ, ФҚХ, Мудофаа вазирлиги, Росгвардия, Саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги, “Росатом”, “Роскосмос” ва бошқа давлат компанияларининг тавсиялари асосида тузилган. Шунингдек, ҳудудий ҳукуматларнинг таклифлари ҳам ҳисобга олинган. 

“Коммерсантъ”нинг ёзишича, буйруқнинг амалдаги талқинида парвозлар учун тақиқланган ҳудудлар сони икки баравардан ҳам камроқ – 374 тани ташкил этади. Транспорт вазирлигидаги манбалар нашрга тақиқ, жумладан, дронларга ҳам татбиқ этилишини аниқлаштирган. Мудофаа вазирлиги ҳаво кемалари ва нефть компаниялари манфаатларини ифода этувчи бортлар бундан мустасно бўлади.

Янги қоидалар буйруқ эълон қилинганидан кейин кучга киради ва муддатсиз амал қилади.

Маълумот учун, жорий йилнинг июнь ойи бошида Москва ҳаво ҳудудида кичик авиация – 5100 метргача бўлган баландликдаги фуқаролик ҳаво кемаларининг парвозлари тўлиқ тақиқланган. Амалда бу тақиқ бутун Марказий Россияга: Беларусь билан чегарадан то Екатеринбург ва Самара ҳудудлари чегарасигача, шунингдек, Петербург парвоз ҳудуди чегарасидан то можаро бошланганидан бери парвозлар тақиқланган жанубдаги чегарагача тааллуқли бўлади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends