Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 12 бола Ўзбекистонга қайтарилди
Local
−
16:21 380 1 minute
Россиянинг турли ҳудудларида ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган ёки оғир ижтимоий аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларининг 12 нафар вояга етмаган фарзанди ортга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур инсонпарварлик тадбири Ўзбекистон элчихонаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакилларининг яқин ҳамкорлигида амалга оширилган.
Болаларнинг 8 нафари Москва вилоятидан, 1 нафари Чувашия Республикасидан, 1 нафари Москва шаҳридан, 1 нафари Новосибирск вилоятидан ва 1 нафари Тула шаҳридан олиб келинган.
Бортга кузатиш ва юбориш жараёнида масъул вазирлик ва идора ходимлари томонидан болаларнинг шахсини аниқлаш, ватанга қайтиш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш, уларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш ва бошқа ташкилий масалалар муваффақиятли ҳал этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Екатеринбург шаҳрида тураржойсиз қолиб, кўчада яшашга мажбур бўлган Ўзбекистон фуқаросига мамлакатга қайтарилганди.
Live
All