Россияда мигрантлар ишламайдиган оила аъзолари учун солиқ тўлайди
World
−
20:14 544 1 minute
Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев мамлакатга қариндошлари билан келган хорижий ходимлар улар учун солиқ тўлаши шарт бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда Колокольцев Федерация Кенгашидаги ҳукумат соатида сўзлаган нутқида сўз очди.
Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцевнинг билдиришича, мамлакатда Россияга ишламайдиган оила аъзолари билан келган хорижий ходимлар улар учун солиқ тўлашини назарда тутувчи қонун қабул қилиниши кутилмоқда.
“Биз томонимиздан меҳнат мигрантларининг Россияга ўзларининг ишламайдиган қариндошларини олиб келиш имкониятини молиявий жиҳатдан чеклайдиган қонунни қабул қилиш ташаббуси илгари сурилди.
2027 йилдан бошлаб келаётган ҳар бир оила аъзосига қўшимча солиқ солиш тартиби татбиқ этилади”, дейди у.
Россия ИИВ раҳбарининг қўшимча қилишича, бу ижтимоий соҳага тушадиган юкни камайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда жорий йилнинг 3 ноябридан бошлаб чет эл фуқароларини мамлакатдан маъмурий тартибда чиқариб юборишга асос бўладиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати кенгайтирилганди. Эндиликда, бундай ҳуқуқбузарликлар сони 22 тадан 45 тага етди.
Live
All