Россияда қийин аҳволда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди

World

−

image

Россиянинг Новосибирск шаҳрида ота-онасининг миграция қонунчилигини бузгани сабабли реабилитация марказларига жойлаштирилган икки нафар ўзбекистонлик бола оиласи билан Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 6 ёшли ўғил ва 12 ёшли қиз ота-онасининг Россия миграция қонунчилиги талабларини бузгани сабабли шаҳардаги иккита реабилитация марказига вақтинча васийликка олинган.

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси дипломатлари болаларни оиласига қайтариш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштирган. Шунингдек, Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази ва реабилитация марказлари раҳбарияти билан музокаралар олиб борилган. Кўрилган чоралар натижасида болалар дипломатлар ҳамроҳлигида Новосибирск халқаро аэропортига олиб борилиб, ота-онасига топширилган.

Кеча, 13 октябрь куни оила “Новосибирск – Фарғона” йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Владивосток шаҳрида моддий қийинчиликка дуч келган бир гуруҳ Ўзбекистон фуқаролари ортга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends