Россияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради. 17 киши ҳалок бўлди

World

−

image

Бугун, 17 ноябрь куни Россиянинг Кемерово вилояти Ягуново қишлоғи яқинида Ан-12 ҳарбий-транспорт самолёти қулади. Ҳодиса оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб, РЕН ТВ хабар берди. 

“Кемерово вилоятининг Ягуново қишлоғи ҳудудида “авиация ҳодисаси” юз берган, унинг тафсилотларига аниқлик киритилмоқда. Воқеа жойига йўл олдим. У ерда тезкор хизматлар иш олиб бормоқда. Вилоят томонидан зарур ёрдам кўрсатилмоқда”, дейди вилоят губернатори Илья Середюк. 

“112” Telegram-канали маълумотларига кўра, қулаган самолёт Ан-12 ҳарбий-транспорт самолёти бўлган. Унинг хабарига кўра, бутун экипаж ҳалок бўлган.

“Mash” маълумотларига кўра, самолёт бортида 13 киши бўлган бўлиши мумкин. “Baza” эса уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бермоқда. Самолёт ҳалокатининг эҳтимолий сабаблари айтилмаяпти. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, самолёт ҳавода ёниб кетган, шундан сўнг кескин пастга шўнғиган ва қулаганда портлаб кетган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Флорида штатидаги Палм-Бич округида хусусий самолёт турар жойлар жойлашган ҳудудга қулаган эди. Оқибатда бортдаги 9 кишининг барчаси ҳалок бўлган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends