Россия НАТОнинг шарқий қанотига босимни кучайтиради – Украина разведкаси

World

image

Россия НАТОнинг шарқий қанотидаги давлатларга босимни кучайтириб, альянснинг бунга жавобини синаб кўришга уринади. Бу ҳақда Украина Мудофаа разведкаси бошлиғи Олег Ивашченко “Ukrinform”га берган интервьюсида маълум қилди.

Ивашченконинг сўзларига кўра, Россия босимни кучайтириш орқали НАТО давлатларининг Москва билан очиқ қарама-қаршиликка қанчалик тайёрлигини текширмоқчи. Шунингдек, Кремль Европа мамлакатларига ахборот ва психологик таъсир ўтказиб, уларнинг Украинага ҳарбий ёрдамини камайтиришга эришишни кўзламоқда.

Унинг айтишича, Россиянинг Руминия, Польша ва Болтиқбўйи давлатлари ҳаво ҳудудини бузиши, НАТО чегаралари яқинидаги ҳарбий провокациялар, Европадаги муҳим инфратузилмага қарши диверсиялар, киберҳужумлар ва дезинформация кампаниялари кузатилмоқда.

Ивашченко жорий йилнинг 30 июль куни Россиянинг Х-101 қанотли ракетаси Польша ҳудудига кириб келганини ҳам эслатган. Унинг айтишича, ракетанинг траекторияси бошиданоқ Украина ҳудудига учирилган бошқа ракеталар йўналишидан фарқ қилган. Разведка раҳбари буни Россиянинг НАТОнинг “қизил чизиқлари”ни синашга қаратилган қасддан қилган ҳаракати деб баҳолади.

Украина разведкаси раҳбарининг фикрича, Москваданинг мақсади – НАТО иттифоқчиларидан бирига қуролли ҳужум уюштирилган тақдирда альянснинг жамоавий мудофаа механизми қандай ишлашини синаб кўриш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Украинадаги уруш давом этаётган бир пайтда НАТО давлатларидан бирига чекланган ҳужум уюштириб, альянснинг қатъиятини синаб кўриши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends