Россия Киев ва Одессага зарбалар берди. Қурбонлар бор (видео)
World
−
13:25 1198 2 minutes
Россия кучлари бугун, 24 сентябрга ўтар кечаси Украина ҳудудларига ҳужум қилди. Киевда зарба оқибатида 2 киши ҳалок бўлиб, камида 8 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Киевдаги ҳужум оқибатида Соломенский туманида омбор бинолари қисман вайрон бўлиб, ёнғин юзага келган. Аланга ертўла хоналарига ҳам тарқалган. Ёнғин ўчирилган, 3 нафар шахс жабрланувчи сифатида шифохонага ётқизилган.
Подольский туманида туғруқхона яқинига зарба берилиши оқибатида автомобиллар тураргоҳида 4 та машина ёниб кетган. 1 нафар ҳалок бўлган кишининг жасади топилган. Бошқа манзилда бир қаватли нотурар бино ҳам ёниб кетган.
Днепровский туманида уч қаватли маъмурий бино шикастланган. У ерда 1 нафар жабрланувчи аниқланган. Бошқа манзилда хусусий уй вайрон бўлган, бир киши қутқарилган. Қўшни иккита уй ҳам зарар кўрган.
Одессада эса Россия ҳужуми оқибатида тиббиёт муассасасининг томи ва юқори қаватининг бир қисми шикастланган. Шунингдек, яқин атрофдаги 10 та турар жой биноси ва мактабнинг деразалари синган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Одессадаги ҳужум оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Коммунал хизмат ходимлари тун давомида воқеа жойида ишлаган, кўча тозаланган ва турар жойлардаги синган деразалар ёпилган
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Украинанинг 3 та вилоятини бомбалагани ҳақида хабар берилган эди. Ҳужумлар Киев, Запорожье шаҳри ҳамда Харьков вилоятининг айрим ҳудудларига қаратилган.
Live
All