Россия АҚШдан ҳеч қандай хабар олмади – Захарова
World
−
20 November 2025 4081 2 minutes
Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШдан Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича “баъзи келишувлар” ҳақида расмий маълумот олмаган. Бу ҳақда вазирлик вакили Мария Захарова ТАСС агентлигига берган интервьюсида сўз очди.
Захарова хорижий ОАВларнинг Украина бўйича янги келишувлар ҳақидаги хабарлари учун пул тўланиши мумкинлигини таъкидлаган. Унинг айтишича, бундай нашрлар муаллифлари ўз маълумотларини қаердан олишларини кўрсатишлари керак.
“АҚШда тегишли масалаларни ҳал қилиш, уларни муҳокама қилиш ва музокаралар жараёнлари учун маълум расмий каналлар мавжуд. Бу каналлардан фойдаланиш керак”, деган вазирлик воизи.
Аввалроқ “Politico” нашри Оқ уйнинг юқори лавозимли амалдорига таяниб, Украинадаги можарони тугатиш бўйича келишув шу ҳафтанинг ўзидаёқ барча томонлар томонидан ҳал қилиб олиниши мумкинлигини хабар қилган эди. “Axios” нашри ҳам Америка ва Россия расмийларига таяниб, Украинадаги келишув бўйича янги режа ишлаб чиқилгани ҳақида хабар берган эди. “Politico” манбаси АҚШ расмийлари ҳозирда фронт чизиғидаги вазият ва мамлакатдаги коррупция можароси туфайли босим остида бўлган Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг розилигига умид қилаётганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дональд Трамп маъмурияти россияликлар билан маслаҳатлашган ҳолда, Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича янги махфий режа устида ишлаётгани ҳақида хабар берилганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September