Родрининг қарорига Гвардиола таъсир кўрсатган – журналист

Sport

image

“Манчестер Сити”нинг собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола Родрига фаолиятини “Барселона”да давом эттиришни тавсия қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда журналист Мигел Бласкес маълум қилди.

Журналистнинг хабар қилишича, 30 ёшли ярим ҳимоячи дастлаб “Реал Мадрид”га ўтиш вариантини ҳам кўриб чиққан ва ҳатто келишувга яқин келган. Бироқ, кейинчалик у фикрини ўзгартириб, “Барселона”ни танлашга қарор қилган.

Манбага кўра, ушбу қарорга Гвардиоланинг маслаҳати ҳам таъсир кўрсатган. Айтилишича, испаниялик мутахассис ҳафта давомида Родри билан телефон орқали суҳбатлашиб, унга “Барселона”га ўтишни тавсия қилган. Бу маълумот ҳозирча расмий тасдиқланмаган.

Маълумот учун, Гвардиола ва Родри 2019 йилдан буён “Манчестер Сити”да бирга фаолият юритиб келган. Шунингдек, Гвардиола 2008-2012 йиллар давомида “Барселона”ни бошқарган ва клуб билан катта муваффақиятларга эришган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends