Роберто Карлос ислом динини қабул қилганини рад этди
Sport
−
10:26 3258 1 minute
Аввалроқ, Бразилия футболи афсонаси Роберто Карлоснинг ислом динини қабул қилгани ҳақида хабар берилганди. Бироқ собиқ футболчи бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Карлос “Okaz” нашрига берган интервьюсида сўз очди.
Роберто Карлос Саудия нашрига берган интервьюсида Ислом динини ҳурмат қилишини таъкидлади.
“Мен Ислом динини жуда ҳурмат қиламан. Аёлимнинг намоз ўқиётганини кўриш жуда чиройли. Аммо мен Исломни қабул қилганим ҳақида тарқалаётган миш-мишлар ҳақиқат эмас”, дейди бразилиялик афсона.
Карлос никоҳ маросими бир нечта диний анъана асосида ўтказилганини ҳам тушунтирган. Унинг оиласи католик бўлгани сабабли улар учун мос маросим ўтказилган. Аёли ва унинг мусулмон дўстлари учун эса Ислом анъаналарига мос маросим ташкил этилган.
Айнан никоҳдаги ушбу ҳолат Роберто Карлос ислом динини қабул қилгани ҳақидаги миш-мишларнинг янада кенг тарқалишига сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия парламенти депутати Али Шоҳин Бразилия мусулмонлар жамоаси вакили Шайх Жиҳод Ҳаммадега таяниб, Карлос ислом динини қабул қилгани ҳақида хабар берган эди.
Live
All