Робахон Маҳмудова Олий суди раисига биринчи ўринбосар бўлди

Local

image

Робахон Маҳмудова расман Ўзбекистон Олий суди раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди. Бу бўйича Олий Мажлис Сенатининг тегишли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Робахон Анваровна Маҳмудова 10 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимига сайланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Маълумот учун, Робахон Маҳмудова 1958 йилда Фарғонада туғилган, муқаддам Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди раиси вазифасида ишлаган. 2020 йил январигача Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси мудири лавозимида фаолият кўрсатган.


Rate Count

123

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends