“Реал Мадрид” “Сосьедад”ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Sport
−
09:27 399 1 minute
Кеча, 26 август куни “Реал Мадрид” Испания чемпионати доирасида “Сантьяго Бернабеу” стадионидаги илк учрашувни ўтказди. Унда мадридликлар “Реал Сосьедад”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Мадридликлар сафида франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе 40, 60 ва 80-дақиқаларда гол уриб, хет-трик қайд этди. Винисиус Жуниор ҳам 68-дақиқада гол муаллифи бўлди. Меҳмонларнинг ягона голини эса Лука Сучич 44-дақиқада киритди.
Мбаппе жорий мавсумдаги илк голларини айнан ушбу баҳсда урди. Франциялик футболчи ёзда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 10 та гол билан турнирнинг энг яхши тўпурарга айланган эди. Унинг жаҳон чемпионатлари тарихидаги умумий голлари сони эса 22 тага етди.
Маълумот учун, “Реал Мадрид” мазкур ғалабадан сўнг мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, 6 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди.
“Реал Сосьедад” эса кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб, ҳозирча очко жамғаргани йўқ ва 20-ўринда бормоқда.
“Реал Мадрид” навбатдаги учрашувини жорий йилнинг 30 август куни ўз майдонида “Малага”га қарши ўтказади. “Реал Сосьедад” эса 29 август куни “Эспаньол”ни қабул қилади.
Live
All