“Реал Мадрид” Винисиус билан шартномани узайтирди
Sport
−
09:38 433 1 minute
“Реал Мадрид” бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, янги келишув 2032 йил июнь ойи охирига қадар амал қилади. Аввалги шартнома эса 2026-2027 йилги мавсум якунигача мўлжалланган эди.
Маълумот учун, 26 ёшли Винисиус 2018 йилнинг ёзида “Фламенго”дан “Реал Мадрид”га ўтган. Шу вақтга қадар у “қаймоқранглилар” сафида барча мусобақаларда 375 та учрашувда майдонга тушиб, 128 та гол урди ва 100 та голли узатмани амалга оширди.
Бразилиялик футболчи “Реал Мадрид” билан биргаликда уч марта Испания чемпионлиги, уч марта Испания Суперкубоги, икки марта UEFA Чемпионлар лигаси, бир марта UEFA Суперкубоги, бир марта FIFA Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, бир марта Қитъалараро кубок ва бир марта Испания кубогида ғолиб чиққан.
У Бразилия миллий терма жамоаси сафида ҳозирга қадар 54 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол урган ва 10 та голли узатма берган. Шунингдек, Винисиус 2021 йилги Америка кубогида терма жамоаси билан финалгача етиб борган.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August