“Реал”дан “Ювентус”га буюк кўчиш бошланди

Sport

image

Италиянинг “Ювентус” клуби раҳбарияти шу ёзги трансферлар вақтида Мадриднинг “Реал” клубидан бирданига 4 нафар футболчини сотиб олади.

Гап бразилиялик ҳимоячи Марсело, ярим ҳимоячилар – колумбиялик Хамес Родригес, испаниялик Мануэль Иско ва Данни Себалослар ҳақида бормоқда.

Маълум бўлишича, мадридликлар ушбу футболчиларни сотиб юборишга тайёр. “Реал” молиявий фэйр-плайга амал қилган ҳолда ушбу мавсум 300 млн евро ишлаб олиши керак.

Сабаби “қироллик клуби” ўз сафига бир қатор кучли футболчиларни қўшиб олиш ниятида. Ҳозиргача “Реал” ўз таркибига Азар, Милитао ва Лука Йович каби футболчиларни қўшиб олди. Жамоа шу уч трансфернинг ўзига 250 млн еврога яқин пул сарфлади.

Бундан ташқари, ушбу ёзда ҳар бири 100 млн евродан қиммат турадиган Погба, Эриксон каби футболчилар Мадрид клубига кўчиб ўтиши кутилмоқда.


Author

Rate Count

106

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends