“Рауль Мадрид” “Реал Мадрид”га мураббий бўлди

Sport

image

Испания терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалес Мадриднинг “Реал” клуби захира жамоаси ҳисобланган “Кастилья” клубига бош мураббий тайинланди.

Маълум бўлишича, 41 ёшли “Реал”нинг собиқ форварди “Кастилья”ни Сегундага қайтиш-қайтмаслигидан қатъий назар клубда иш бошлайди.

“Кастилья” жорий мавсумда Испанияда мавқейи жиҳатидан 3-ўринда турадиган Сегунда Б дивизионида ҳаракат қилди. Клуб тўртинчи ўринни эгаллади ва Сегундага чиқишга имкон берувчи плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

Рауль бунга қадар “Реал”нинг ёшлар жамоасини бошқариб келаётган эди.


Author

Rate Count

63

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends