Расулжон Абдураҳимов Осиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди

Sport

−

image

Бугун, 25 сентябрь куни Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳарларида ўтаётган Осиё ўйинларининг 6-куни доирасидаги баҳслар давом этмоқда. Кун доирасидаги спорт гимнастикаси баҳсларида Ўзбекистон делегацияси навбатдаги бронза медалга эга чиқди.

Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Расулжон Абдураҳимов қўшпоядаги машқлар дастурида 14,433 балл жамғариб, учинчи ўринни эгаллади ва 2026 йилги Осиё ўйинлари бронза медалини қўлга киритди.

Шу тариқа, Расулжон Абдураҳимов Ўзбекистон делегациясига бугунги, 25 сентябрь кунги дастурлардаги 4-медални олиб келди.

Ҳозирга келиб Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги жами медаллар сони 30 тага (6 та олтин, 15 та кумуш ва 9 та бронза) етди. Айни дамда Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 5-ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё ўйинларида олтин медаль олган ўзбекистонлик спортчиларга 25 000 АҚШ доллари миқдорда пул мукофоти берилиши ҳақида хабар берилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends