Расман! “Астон Вилла” Николас Жексон билан шартнома имзолади
Sport
−
15:53 299 1 minute
“Челси”нинг сенегаллик марказий ҳужумчиси Николас Жексон “Астон Вилла”га ўтди. Бу ҳақда Бирмингем клуби матбуот хизмати расман маълум қилди.
Шартнома шартлари ва трансфернинг молиявий тафсилотлари клубнинг расмий баёнотида ошкор этилмади. Бироқ журналист Флориан Плеттенберг маълумотига кўра, келишув 5 йилга мўлжалланган бўлиб, трансфер қиймати бонусларни ҳисобга олган ҳолда 75 миллион еврони ташкил этади.
Жексон аввал ҳам “Астон Вилла”нинг ҳозирги бош мураббийи Унаи Эмери қўл остида тўп тепган. Сенегаллик ҳужумчи “Вильярреал”да фаолият юритган вақтида испаниялик мутахассис билан бирга ишлаган.
Маълумот учун, Жексон Унаи Эмери бошчилигида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.
Шунингдек, ҳужумчи ўтган мавсумда “Бавария” сафида ижара асосида ҳаракат қилган. Бироқ Мюнхен клуби футболчининг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олиш имкониятини амалга оширмади ва у мавсум якунида “Челси”га қайтди. Николас Жексон 2025-2026 йилги мавсумда “Челси” сафида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August