Расман: Адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинди
Local
−
10 August 2023 5397 1 minute
Ўзбекистонда адвокатлик қилиш учун қўшимча иш стажи талаб қилинмайди. Бу бугун, 9 август куни Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-1-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонунида назарда тутилган.
Киритилган ўзгартиришга кўра, адвокат мақомига эга бўлиш истагидаги шахс лицензия олиш учун адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида 3 ой муддат стажировка ўташи керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шарт бўлади.
Илгари талабгор шахс юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиш лозим эди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 август куни Сенатнинг қирқ учинчи ялпи мажлисида Ўзбекистонда адвокатлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлганлардан сўраладиган камида икки йиллик иш стажи талаби бекор қилинишига оид мавзу кўтарилган эди.
Live
All01 November
01 November
01 November