Рашидов халқаро турнирда ғолиб бўлди

Sport

image

Хитойнинг Уси шаҳрида таеквондо WT бўйича “Катта дубулға” мусобақаси финал босқичининг илк куни якунланди. Эътиборлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу медалга -68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашидов эришди. У финалда эронлик Дониёл Бозорғишобдан устун келди.

-68 кг:

1.Улуғбек Рашидов (Ўзбекистон); 

2.Дониёл Бозорғишоб (Эрон);

3.Ризо Калгор (Эрон).

Эслатиб ўтамиз, Рашидов март ойида Нидерландиянинг Эйндховен шаҳри мезбонлик қилган “Dutch Open” халқаро мусобақасида ҳам совриндор бўлганди. Рашидов ўзи учун янги бўлган -74 кг вазнда бронза медали соҳибига айланганди.


Tags

Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends