Рашидов халқаро турнирда ғолиб бўлди
Спорт
−
03 Апрель 2023
4537Хитойнинг Уси шаҳрида таеквондо WT бўйича “Катта дубулға” мусобақаси финал босқичининг илк куни якунланди. Эътиборлиси, унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу медалга -68 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашидов эришди. У финалда эронлик Дониёл Бозорғишобдан устун келди.
-68 кг:
1.Улуғбек Рашидов (Ўзбекистон);
2.Дониёл Бозорғишоб (Эрон);
3.Ризо Калгор (Эрон).
Эслатиб ўтамиз, Рашидов март ойида Нидерландиянинг Эйндховен шаҳри мезбонлик қилган “Dutch Open” халқаро мусобақасида ҳам совриндор бўлганди. Рашидов ўзи учун янги бўлган -74 кг вазнда бронза медали соҳибига айланганди.
LiveБарчаси