Рамзан Қодиров шикоят билан чиққан шифокорларни ишдан бўшатишни талаб қилди
World
−
19 May 2020 13433 1 minute
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров, ҳимоя воситаларининг этишмаслигидан шикоят қилган Гудермес шаҳридаги шифохона ходимларини ишдан бўшатишни талаб қилди. Бу ҳақда у Республика ҳукуматининг йиғилишида айтиб ўтди.
“Провокаторларни ишдан бўшатиш керак. Бизда ҳамма нарса – жиҳозлар, костюмлар, ниқоблар, барчаси етарли“, дейди Қодиров.
Унинг сўзларига кўра, Чеченистонда нафақат республиканинг эҳтиёжлари учун, балки қўшни минтақаларга ҳам етарли даражада ҳимоя воситалари ва дори-дармонлар етарли.
Грозний давлат телерадиокомпанияси хабар беришича, WhatsApp мессенжери ва ижтимоий тармоқларда Гудермесда тиббийот ходимлар норозилик намойиши уюштиргани видеоси тарқалди. Маълум бўлишича, улар ҳимоя ниқоблари ва костюмларининг йўқлиги борасида шикоят қилинган. Шундан сўнг Марказий туман шифохонасининг бир нечта шифокор ва ҳамширалари узр сўрашган.
Ҳодиса содир бўлган пайтда ҳукумат шифохонанинг бош шифокори Илёс Энганоевни ишдан бўшатди. Чеченистон бош вазирининг собиқ муовини Муса Аҳмадов Гудермес шаҳридаги шифохонанинг янги бош шифокори бўлди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September