Рафинья ва Ямалнинг дубли “Барселона”га ғалаба келтирди
Sport
−
09:15 357 1 minute
Кеча, 31 август куни “Барселона” Испания Ла Лигасининг учинчи турида Мадриднинг “Райо Вальекано” жамоасига қарши баҳс олиб борди. Унда каталонияликлар йирик 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашув “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтди. Баҳсни Франсиско Хосе Эрнандес Маэсо бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
Меҳмонлар 12-дақиқада Серхио Камельонинг голи эвазига ҳисобни очишди. Бироқ танаффусга қадар Рафинья (19-дақиқа) ва Ламин Ямаль (21-дақиқа) мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлим бошида Флориан Лежён 51-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилди. 59-дақиқада Серхио Камельо ўзининг учрашувдаги иккинчи голини киритиб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Шундан сўнг Рафинья 71-дақиқада, Ламин Ямаль эса 90-дақиқада яна гол уриб, “Барселона”нинг 5:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа, “Барселона” уч турдан сўнг 9 очко жамғарди ва турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Реал Мадрид” каталонияликлардан тўплар нисбатидаги фарқ эвазига иккинчи ўринда бормоқда. “Райо Вальекано” эса бир очко билан қуйи ўринларда жойлашган.
Live
All