Путин мигрантларнинг Россияда тегишли ҳужжатсиз бўлиш муддатини узайтирди
World
−
15 June 2021 7898 1 minute
Аввалроқ, Россияда ноқонуний бўлиб турган мигрантларга берилган муддат ниҳоясига етаётгани, шундан сўнг улар мамлакатдан чиқариб юборилмаслиги учун ҳужжатларни расмийлаштириши кераклиги хабар қилинганди.
Бугун, 15 июнь куни Россия Президенти Владимир Путин “COVID-19 тарқалиши даврида Россия Федерациясида чет элликларнинг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида фармон”ни имзолади.
Унга кўра, тегишли рухсати бўлмаган хорижликлар қоидаларни бузмаса, 2021 йил 30 сентябргача Россиядан чиқариб юборилмайди.
Эслатиб ўтамиз, ноқонуний мигрантларнинг Россияда бўлиш муддати 15 июнь куни тугаши белгиланганди.
Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатдада Ўзбекистондан 332 мингдан зиёд, Тожикистондан 247 минг, Украинадан 152 минг, Озарбайжондан 120 минг, Қирғизистондан 115 минг, Арманистондан 61 минг, Молдовадан 56 минг, Қозоғистондан 49 минг ноқонуний муҳожир борлигини маълум қилганди.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August