Путин Хитойда Си Цзиньпин билан учрашди
World
−
11:19 1043 1 minute
Бугун, 18 ноябрь куни Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (ОТИҲ) саммити доирасида ХХР Раиси Си Цзиньпин ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда “South China Morning Post” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, Си Цзиньпин Россия-Хитой муносабатларини шамол ва ёмғир остида ҳам мустаҳкам турадиган тоғга қиёслаб, ортиб бораётган ноаниқлик шароитида глобал барқарорликни мустаҳкамлашга чақирган.
Путин, ўз навбатида, мураккаб халқаро вазиятга қарамай, Россия ва Хитой ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик конструктив тарзда ривожланаётганини таъкидлаган.
Музокаралар бошида Россия Президенти Москва ва Пекин янада адолатли кўп қутбли дунё тартибини шакллантириш бўйича конструктив ёндашувга амал қилаётганини билдирган. Икки мамлакатнинг умумий мақсади – Осиё-Тинч океани минтақасининг фаровонлигини таъминлаш экани қайд этилган. Си эса ўз томонидан Россия ва Хитой, “дадил олға бориши”, шунингдек, “кўп қутбли дунё шаклланишига ва халқаро муносабатларнинг демократлашувига кўмаклашиши” зарурлигини урғулаган.
Эслатиб ўтамиз, эртага, 19 ноябрь куни Шэньчжэнда Россия, Хитой ва АҚШ етакчиларининг тарихдаги илк уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Музокараларнинг марказий мавзулари халқаро хавфсизлик ва стратегик барқарорлик бўлади.
Live
All