Путин қўл узатди, Си Цзиньпин рад этди: Россия Президенти Хитойда ноқулай аҳволга тушди (видео)
World
−
11:45 2644 2 minutes
Хитой раҳбари Си Цзиньпин Россия Президенти Владимир Путинни ноқулай вазиятга солиб қўйди. Шэньчжэньда ўтаётган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммитида у Путиннинг қўл бериб кўришиш таклифига жавоб бермади. Кейин эса Россия етакчисини АҚШ Президенти Дональд Трамп ёнидан четга суриб, рафиқаси учун жой бўшатди. Бу ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Қайд этилишича, воқеа кеча, 18 ноябрь куни уч давлат раҳбари гуруҳ бўлиб суратга тушишга тайёрланаётган вақтда юз берган. Путин аввалроқ Трамп билан илиқ кўришиб, у билан қисқа суҳбатлашган эди. Бироқ Си Цзиньпин билан учрашганида вазият бошқача тус олди. Хитой раҳбари Россия президентининг қўл узатишига жавоб бермагандек кўринди.
.png)
Шундан сўнг Трамп Путинга ёнида туришни ишора қилди. Аммо Си Цзиньпин уни четга суриб, рафиқаси – Хитойнинг биринчи хоними Пэн Лиюань учун жой очди. Натижада Путин суратга тушиш вақтида ёлғиз қолди, Хитой раҳбари эса унга орқа ўгириб, Трамп билан суҳбатлашди.
Эътиборлиси, Си Цзиньпин саммитга келган Трампни Шэньчжэнь аэропортида шахсан кутиб олди. Бу Хитой раҳбари лавозимга келганидан бери хорижий давлат раҳбарини аэропортда кутиб олган илк ҳолат бўлди. Путин эса Хитойга келганида бундай кутиб олинмаган. Уни Хитой аэропортида Си Цзиньпиннинг яқин ёрдамчиси Цай Ци кутиб олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Хитойдаги Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (АPEC) саммити вақтида ухлаб қолгани акс этган видео тарқалган эди. 80 ёшли президент Хитой раҳбари Си Цзиньпин минтақа келажаги ҳақида нутқ сўзлаётган пайтда кўзларини юмган ва ухлаб қола бошлагандек кўринган.
Live
All11:52