Пушкиннинг мактаб дарслигидаги шеъри қирқиб ташланди
World
−
16:55 494 2 minutes
Россияда 3-синфлар учун мўлжалланган “Адабий ўқиш” дарслигида Александр Пушкиннинг “Қишки оқшом” шеъри шоир энагасига “аламдан ичиш”ни таклиф қилган жумласисиз чоп этилди. Ушбу қисқартиришга “Фонтанка” нашрининг ўқувчиси эътибор қаратган.
Қайд этилишича, ўқув қўлланмасига қуйидаги сатрлар киритилмаган: “Выпьем, добрая подружка/ Бедной юности моей, / Выпьем с горя; где же кружка? / Сердцу будет веселей” (“Ичайлик, ночор ёшлигимнинг меҳрибон дўсти, / Аламдан ичайлик, кружка қани? / Кўнгил бироз ёзилади”). Гап 2023 йилда нашр этилган ва бошланғич умумий таълимнинг федерал дастурига киритилган “Адабий ўқиш. 1–4-синфлар” туркумидаги дарслик ҳақида бормоқда.
Муштарийнинг сўзларига кўра, фарзандига шеърни ёдлаш вазифаси берилган.
“Шу иборага келганда, ўғлим дарсликда бу нарса йўқлигини исботлай бошлади”. Дарсликни олиб келиш учун машинага бордик ва ҳақиқатан ҳам шундай экан. Энди Пушкин аввалгидек эмас”, дейди нашр ўқувчиси.
“Просвещение” нашриёти болалар учун дарсликлар тайёрлашда “Болаларни уларнинг соғлиғи ва ривожланишига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун талаблари инобатга олинганини маълум қилган. Нашриётга кўра, вояга етмаганлар орасида “уларда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш истагини уйғотишга қодир бўлган” маълумотларни тарқатиш тақиқланган.
Маълумот учун, Пушкин “Қишки оқшом” шеърини 1825 йилда Псков губерниясидаги Михайловское мулкида сургунда бўлган пайтида ёзган. Шеър унинг энагаси – Арина Родионовнага бағишланган. Асар илк бор 1829 йилда нашр этилган.
Live
All