Пуллар гапирганда: Энди клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ҳам Қатарда ўтказилади

Sport

image

Қатар мамлакати 2019 ва 2020 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўзида қабул қилади. Бу ҳақда ФИФАнинг 3 июнь куни ўтказилган йиғилишида маълум қилинди.

Мазкур мусобақалар ЖЧ-2022 мезбонларига мундиалга яхши тайёргарлик вазифасини ўташи айтилган. Маълумот учун, мусобақалар қиш фаслида декабр ойи ўрталирида ўтказилиши мўлжалланмоқда.

Мазкур турнирлар аввалги форматда ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, 2021 йилдан бошлаб клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги иштирокчилар сони 24 тага етказилади ва мусобақа ҳар тўрт йилда ёз фаслида ўтказилади.


Author

Tags

Rate Count

36

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends