Пўлат Бобожонов янги лавозимга тайинланди
Local
−
13:22 5945 1 minute
Пўлат Бобожонов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг ҳукуматдаги манбаси хабар берди.
Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Пўлат Раззоқович Бобожонов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилганди. Маълум бўлишича, Пўлат Бобожонов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
Маълумот учун, Пўлат Бобожонов 1961 йил 1 январда Хоразм вилоятида туғилган. 1982 йил Тошкент давлат университетини (ҳозирги ЎзМУ) тамомлаган, шундан кейин Хоразм вилоятида прокуратура органларида ишлай бошлаган. У 1992-1999 йилларда Боғот тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган. 1999 йилда Президент девонига ишга ўтказилган. 2000-2011 йиллар давомида прокуратура органларининг раҳбарлик лавозимларида – Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи, Жиззах ва Бухоро вилоятлари прокурори бўлиб ишлаган. 2011 йилда Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлган, 2012 йилда Хоразм вилояти ҳокими лавозимида иш бошлаган.
Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги фармони билан ички ишлар вазири лавозимига тайинланган. Унга 2019 йил 12 сентябрда генерал-лейтенант махсус унвони берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланганди.
Live
All