Прокурорларнинг айрим ваколатлари судларга ўтказилади

Local

image

Прокурорларнинг жиноятларни тергов қилиш жараёнида айрим ваколатлари судларга ўтказилади. Бу ҳақда Президент фармони билан тасдиқланган дастурда келтирилган.

Қайд этилишича, жиноятларни тергов қилиш жараёнида “Xabeas korpus” институтини қўллаш амалиётини янада кенгайтириш мақсадида тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувларини эшитиб туриш ва мулкни хатлашга санкция бериш ваколати прокурорлардан судларга ўтказилади.

Шунингдек, жиноят ишини судларга айблов хулосаси (айблов далолатномаси) ва ҳимоячи фикри билан бирга тақдим этиш тартиби жорий этилади. 

Бундан ташқари, дастурга кўра, адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш талаби бекор қилинади.

Адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш борасида юқоридаги тартибларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends