Профессор Темуржон Отақўзиев 85 ёшида вафот этди
Local
−
05 July 2021 5456 2 minutes
Жорий йил 2 июль куни техника фанлари доктори, профессор, силикатли қийин эрувчан нометалл материаллар технологияси ва ноорганик моддалар технологияси соҳасидаги таниқли олим Темуржон Отақўзиев 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент кимё-технология институти ўқитувчиси Бекзод Ҳақназаров хабар берди.
Маълумот ўрнида, Темуржон Отақўзиев Ўрта Осиё политехника институтининг кимё-технология факултети ва ЎзССР Фанлар академияси Кимё институтида аспирантурани тамомлаган. 1964—1967-йилларда Кимё институтида ишлаган, 1968 йилдан бошлаб Тошкент политехника институтида (ҳозирги Тошкент давлат техника университети) фаолият кўрсата бошлаган. Бу ерда у катта ўқитувчиликдан кафедра мудири, декан ва ўқув ишлари бўйича проректор лавозимига қадар йўлларни босиб ўтган.
Ҳаётининг сўнгги йилларида Тошкент кимё-технология институтида профессор бўлиб ишлаётган Темуржон Отақўзиев қатор афзалликлари эга янги цемент турини яратишга қўшган меҳнати билан машҳур.
Унинг тадқиқот йўналишларидан бири саноат чиқиндиларини утилизация қилишга қаратилган бўлган. Хусусан, у қурилиш материаллари – цемент, гидравлик қўшимчалар ва бошқа материалларни ишлаб чиқаришда фосфор гипсни утилизация қилишнинг оптимал вариантини топган.
Темуржон Отақўзиев – 1000 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Улар орасидан монографиялар, дарсликлар ва қўлланмалар, терминологик ва изоҳли луғатлар, илмий-оммабоп рисолалар, ихтиролар учун патентлар ва муаллифлик гувоҳномалари ўрин олган. Унинг раҳбарлигида 42 фан номзоди ва 7 фан доктори ҳимоя қилган.
2007 йилда Темуржон Отақўзиев “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.
Юлдуз Абдурашидова
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November