Президент Озарбайжонга жўнаб кетди
World
−
01 March 2023 5626 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 1 март куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президенти Матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ Баку шаҳрида давлат раҳбари Қўшилмаслик ҳаракатининг дунёда пандемиядан кейинги тикланиш масалаларига бағишланган саммити ялпи сессияда иштирок этади.
Шунингдек, Озарбайжон Президенти билан учрашув ўтказилиши, унда етакчилар икки томонлама аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилиши режалаштирилган.
Live
All“Boysun do'ppisi” patentlandi
16 September
Ronal'd Kumanning ayoli 65 yoshida vafot etdi
16 September