Президент Мирзиёев таклифи билан Оролбўйи минтақасига махсус мақом берилди
Local
−
18 May 2021 9274 1 minute
Оролбўйи минтақаси экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Бугун, 18 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ялпи мажлиси бўлиб ўтган ва унда Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюция бир овоздан қабул қилинган.
Қайд этиш керакки, Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш таклифини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билдирганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August