Шавкат Мирзиёев аэропортда Нарендра Модини кутиб олди

Local

image

Бугун, 29 август куни Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди давлат ташрифи билан Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди мамлакатга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан  давлат ташрифи билан келган.

Қайд этилишича, “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида Ҳиндистон Бош вазирини давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев шахсан кутиб олган.

Кутиб олиш жараёнида олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилган ҳамда фахрий қоровул саф тортган.

Билдирилишича, ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 30 август куни бўлиб ўтади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends