Президент икки вазирлик ва икки қўмита раҳбарларини қатъий огоҳлантирди
Local
−
19 September 2022 18322 1 minute
Бугун, 19 сентябрь куни Президент раислигидаги туризмни ривожлантиришга бағишланган йиғилишда Туризм вазири Азиз Абдуҳакимов, Молия вазири Тимур Ишметов, Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев ва Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов қатъий огоҳлантирилди.
Йиғилишда “Duty free” ва “tax free” тизимларини жорий этиш бўйича қарор имзоланганидан 3 йил ўтганига қарамай, бу борада сусткашликларга йўл қўйилаётгани танқид қилинган.
Туризм вазири, Молия вазири, Солиқ қўмитаси раиси ва Божхона қўмитаси раиси А қатъий огоҳлантирилган. Ушбу тизим 2023 йил 1 январдан тўлиқ ишга тушиши шарт экани таъкидланган.
Аввалроқ Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимовга ҳайфсан берилгани ва 14 туман ҳокими ишдан олингани ҳақида хабар берган эдик.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August