Қашқадарё ҳокими Азимовга ҳайфсан берилди. Яна 14 ҳоким “учди”
Жамият
−
19 сентябр 2022 23430 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг айрим туманларида туризм хизматларининг яхши йўлга қўйилмагани учун вилоят ҳокими Муроджон Азимовга ҳайфсан берилди. Бу ҳақда бугун, 19 сентябрь куни Президент раислигида ўтказилаётган туризм соҳасига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Унда айтилишича, Қашқадарёда четдан келган туристлар учун кўрсатилган хизматлар жуда паст бўлиб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмаган.
Шу сабабдан Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби, Косонсой, Тўрақўрғон, Арнасой, Кармана, Ургут, Шеробод, Олтинсой, Гулистон, Янгийўл, Хива туманлари каби жами 14 нафар ҳоким бугуннинг ўзида ишдан олиниб, ўзгариш қилиш учун уларга уч ой синов муддати берилди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август