Президент Администрацияси масъули Маданий мерос агентлигига директор бўлди

Local

image

Бугун, 16 ноябрь куни Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига Шахриёр Нуруллоев директор этиб тайинланди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 755-сон қарорида келтирилган. 

Тайинловга қадар, Шахриёр Нуруллоев Президент Администрацияси масъул ходими сифатида фаолият юритган. 

Маълумот учун, Маданий мерос агентлиги моддий маданий мерос, музейлар, археология, маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасида махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 ноябрида Турсунали Қўзиев Маданий мерос агентлиги директори вазифасини бажарувчиси этиб тайинланган эди.


Tags

Rate Count

174

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends