Турсунали Қўзиев Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланди

Маданият-санъат

image

Турсунали Каримжонович Қўзиев жорий йилнинг 5 ноябридан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Турсунали Қўзиев Тошкент давлат санъат институтини тамомлаган. У ўз меҳнат фаолиятини Сурхондарё вилояти Маданият фонди раиси, кейинчалик П.Бенков номидаги Республика бадиий билим юрти директори сифатида ишлаган.

2017 йилдан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси раҳбарининг илмий-ижодий ишлар бўйича ўринбосари сифатида иш олиб борган.

Турсунали Қўзиев “Дўстлик” ордени билан мукофотланган, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган санъат арбоби” фахрий унвонига эга, Вьетнам Социалистик Республикасининг “Дўстлик” ордени ҳамда Украина, Россия, Япония, Эрон, Миср давлатларининг қатор орден ва медаллари билан тақдирланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг