Пойтахт марказидаги “новостройка”да ёнғин чиқди (видео)

Crime

image

Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 12 август куни соат 08:57 да Миробод тумани Амир Темур шоҳ кўчасида содир бўлган. Қайд этилишича, мазкур ҳудудда жойлашган янги қурилаётган бинода қурилиш материаллари ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, соат  09:05 да қутқарув экипажлари ҳодиса жойига етиб борган ҳамда ёнғин соат 09:09 да қуршаб олиниб, соат 09:10 да ўчирилган.

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Зангиота туманидаги дўконлардан бирида даҳшатли ёнғин содир бўлганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends