Помпеодан бир ой ўтиб Хитой делегацияси Тошкентга келяпти

Local

image
Помпео Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистон сафарига баҳо берди north_east

Помпео Беларусь, Қозоғистон ва Ўзбекистон сафарига баҳо берди

Жорий йилнинг 2-3 март кунлари Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚнинг Ташқи ишлар бўйича комиссияси канцелярияси раҳбари Ян Цзечи бошчилигидаги делегация ташриф буюради.

ТИВ хабарига кўра, бўлажак музокараларда олий ва юқори даражалардаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши кўриб чиқилади.

Шунингдек, маълумотда айтилишича, икки томонлама ҳамкорликни, жумладан халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Маълумот учун, Ян Цзечи Ўзбекистонга ташрифидан аввал Тожикистонда бўлди ва мамлакат Президенти Имомали Раҳмон билан учрашди. Ўзбекистонга ташрифдан кейин эса Хитой вакили Қозоғистонга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил февраль ойи бошида АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео МДҲ давлатларига тур уюштирганди. Помпео Беларусь, Украина, Қозоғистон ва Ўзбекистонга сафар қилганди.


Rate Count

184

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends