Польша Президенти Украинага борди (видео)

World

image

Польша Президенти Анжей Дуда эълон қилинмаган ташриф билан Украинага борди. Бу ҳақда Польша раҳбари идораси хабар берди.

“Президент Анжей Дуданинг Украинага ташрифи бошланди, у Украина мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади”, дейилади хабарда.

Президент девони Дуданинг Киевда поезддан кетаётгани, у ерда уни Украина томони вакиллари кутиб олгани акс этган видеони эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Украинага борган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends