Петербургда подполковникнинг автомобили портлаб кетди – ОАВ (видео)

World

image

Бугун, 27 август эрталаб Санкт-Петербургнинг Пушкин туманидаги Славянка микрорайонида подполковник унвонидаги ҳарбий хизматчи ва унинг турмуш ўртоғи бўлган автомобиль портлаб кетди. Эркак воқеа жойида ҳалок бўлган, аёл реанимацияга ётқизилган. Бу ҳақда “Фонтанка” хабар берди.

Қайд этилишича, портлаш эрталаб соат 10 лар атрофида Колпино шоссесидаги “Магнит” дўкони ёнида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, автомобилда қўлбола портлаш мосламаси ҳаракатга келган. Нашрнинг ёзишича, портлаш оқибатида эр-хотиннинг оёқлари узилиб кетган. Ҳозирча ҳодиса сабаби расман аниқланмаган.

“Shot” маълумотларига кўра, Xитойнинг Geely кроссовери портлаб кетган. Портлаш ҳайдовчи двигателни ўт олдирган ондаёқ юз берган. Автомобильнинг орқа ойнаси чиқиб кетган, капоти ва орқа бампери узилиб тушган, кузови жиддий деформацияга учраган, парчалари эса ўнлаб метрга сочилиб кетган.

“Осторожно, новости” гувоҳларга таяниб хабар қилишича, портлаш оқибатида яқин атрофда тўхтаб турган автомобилларга ҳам зарар етган. Ҳалок бўлган шахснинг шахси ва портлаш ҳолати ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия пойтахти Москвада Федерал хавфсизлик хизматининг истеъфодаги генерал-майори Игорь Лаптевнинг жасади топилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends