Паркентдаги трансформатор нимстанциясида ёнғин юз берди

Crime

image

Тошкент вилояти Паркент тумани “Қуёшли” МФЙда жойлашган трансформатор нимстанциясида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Кеча, 19 март куни соат 16:10 да Тошкент вилояти Паркент тумани “Қуёш” МФЙда очиқ майдонда жойлашган трансформатор нимстанциясида мой маҳсулоти ёнган.

Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш экипажлари соат 16:27 да етиб бориб, соат 16:35 да ёнғин тўлиқ қуршаб олинган ва хавфни бартараф этиш чоралари кўрилган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.


Tags

Rate Count

54

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends