Пара Осиё ўйинлари. Ўзбекистон 2-ўринга кўтарилди

Sport

−

image

Бугун, 20 октябрь куни Япониянинг Айчи-Нагоя шаҳарлари мезбонлигидаги V ёзги Пара Осиё ўйинларининг 2-куни бўлиб ўтди. Кун доирасида Ўзбекистон делегацияси 33 та медалга сазовор бўлди ва умумий рейтингда 2-ўринга кўтарилиб олди.

Мусобақанинг иккинчи куни якунларига кўра, Ўзбекистон делегацияси пара енгил атлетика, пара велоспорт, пара дзюдо, пара оғир атлетика, пара сузиш ва пара таэквондо мусобақаларида жами 56 та медаль – 17 та олтин, 21 та кумуш ва 18 та бронза медални қўлга киритди.

Медалларнинг умумий сони бўйича Япония делегацияси натижаси юқорироқ бўлса-да, олтин медаллар сонидаги устунлик Ўзбекистон вакилларига умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаш имконини берди.

Айни вақтда мусобақада Хитой делегацияси 149 та медаль (70 та олтин, 44 та кумуш ва 35 та бронза) билан пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистон 56 та медаль билан иккинчи ўринда бормоқда. Япония эса 63 та медаль (16 та олтин, 20 та кумуш ва 27 та бронза) билан кучли учликни якунлаб турибди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends