Озарбайжон ва Арманистон келишиб олди
World
−
30 November 2023 6720 1 minute
Бугун, 30 ноябрь куни Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича комиссиялар вакилларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда иштирокчилар ўз учрашувларининг интенсивлигини оширишга келишиб олди. Бу ҳақда Арманистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
“30 ноябрь куни Озарбайжон Республикаси ва Арманистон Республикаси ўртасидаги чегарада, Арманистон Бош вазирининг ўринбосари Мгер Григорян ва Озарбайжон Бош вазири ўринбосари Шаҳин Мустафоев раислигида, Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация қилиш ва чегара хавфсизлиги бўйича комиссия ҳамда мамлакатлар ўртасидаги Давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича Давлат комиссиясининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Томонлар делимитация масалаларини муҳокама қилишни давом эттирдилар ва бир қатор ташкилий ва процессуал масалаларни кўриб чиқдилар. Комиссияларнинг биргаликдаги фаолияти тўғрисидаги низом лойиҳасини келишиш бўйича ишларни бошлашга, шунингдек, Комиссиялар мажлисларини ўтказишни фаоллаштиришга келишиб олдилар”, дейилади расмий баёнотда.
Арманистон ТИВнинг қайд этишича, томонлар аввалроқ учрашувлар ва қўшма ишчи учрашувларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича регламент матнини келишиб олган. Шунингдек, комиссияларнинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш санаси ва жойини ишчи тартибда белгилаш бўйича келишувга эришилган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28