Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди
Local
−
03 December 2019 13540 1 minute
Бугун, 3 декабрь куни Ўзбекстон ҳудудида ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
3 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 11:06 (Гринвич бўйича соат 06:06) Афғонистонда зилзила содир бўлди. Координаталар 36,75 градус шимолий кенглик, 66,84 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5, 2. Чуқурлик ҳ=100 км. Тошкентгача масофа 542 км жанубий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Самарқанд: 323 км? 2 балл
Термиз: 66 км? 3 балл
Қарши: 252 км? 2 балл
Live
All