ОТМга кириш имтиҳонлари қачон бошланиши маълум бўлди

Local

image

2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 8 август кунидан бошланади. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

Тест синовлари кунига икки сменада ўтказилиб:

•  биринчи сменада 07:00 дан 10:00 га қадар;
•  иккинчи сменада 19:00 дан 22:00 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва тест синовлари ўтказиладиган майдонлар сиғимидан келиб чиққан ҳолда 10 кундан 13 кунгача давом этади ва 20 август куни якунланади.

Тест синовида иштирок этиш учун “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш 4 август кунидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил ҳам кириш имтиҳонлари стадион ва хиёбонларда ўтказилади.


Rate Count

1332

Rating

3

Rate this article

Share with your friends