Отамуродов ва Кетмонов Спикер ўринбосарлигидан ҳам кетди

Local

−

image

Бугун, 12 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Депутатлар томонидан қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати хабар берди.

Жумладан:

– Сарвар Отамуродов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари ва Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси лавозимидан озод этилди.

– Хотамжон Кетмонов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари ва Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси лавозимидан озод этилди.

– Алишер Қодиров Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари этиб сайланди.

Эслатиб ўтамиз, Сарвар Отамуродов жорий йилнинг 22 май куни “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси лавозимдан кетганди, Хотамжон Кетмонов эса 1 июнь куни Халқ демократик партияси раҳбарлигидан кетганди.


Rate Count

61

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic