Отабек Муродов Бухорода халқ билан учрашади
Local
−
01 April 2019 7298 1 minute
Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида жорий йилнинг 2-3 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказади.
2 апрель куни Жондор тумани мусиқа ва санъат мактаби биносида Қоракўл, Олот, Жондор, Пешкў, Ромитан, Шофиркон ҳамда Бухоро туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилади.
3 апрель куни эса Когон шаҳар ҳокимлиги биносида Бухоро ва Когон шаҳри, шунингдек Когон, Ғиждувон, Вобкент, Қоровулбозор туманлари аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтади.
Бош прокурор қабулига киришни хоҳлаган фуқаролар айнан қайси масалада мурожаат қилиш истагида эканликлари ҳақида аввалдан Бухоро вилояти прокуратурасига 65-221-70-23 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари керак.
Live
All